Сўнгги вақтларда саломатлик, саломатликни асраш ва муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом тафаккур каби тушунчаларни тарихий, ижтимоий, фалсафий, психологик, ахлокий-эстетик категория сифатида англаш жараёни кузатилмоқда. Чунки саломатликни муҳофаза қилиш жараёни серқирра тушунча бўлиб, унинг таркибий қисмлари ва талаблари жуда кенг ва куп қирралидир.