Рисолада сохта салафийликнинг келиб чиқиши, бузғунчи ғоялари ва
бугунги кундаги фаолият услублари тизимли таҳлил қилинган. Қуръони
карим оятлари, ҳадислар, аҳли сунна ва жамоа мазҳаблари, мотуридийлик
ақидаси ҳамда машҳур уламоларнинг фикрларига таянган ҳолда сохта
салафийларнинг дин асосларидан ўз ғаразли мақсадлари йўлида ислом
таълимотларига зид тарзда фойдаланишлари очиб берилган.
Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот
маркази ходимлари томонидан «Жаҳолатга қарши маърифат» туркумида
тайёрланган мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.