Жаҳонда юзага келаётган турли глобал хатарларнинг кучайиб бораётганлиги, хусусан, глобал иқлим ўзгариши, халқаро даражадаги иқтисодий инқирозлар, инновацион технологиялар билан боғлиқ хатарлар ҳамда дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши натижасида киберхатарлар суғурта хизматларига бўлган эҳтиёжни янада оширмоқда ва ўз ўрнида, суғурта соҳасини мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда трансформация қилиш заруриятини келтириб чиқармоқда.