Иқтисодиётнинг глобаллашуви ва халқаро молиявий бозорларнинг либераллашуви натижасида рўй берган халқаро инвестициялар ҳажмининг кескин ошиши сўнгги йигирма йилликнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, жаҳон миқёсида давлатлар ЯИМида қимматли қоғозлар билан олиб борилаётган амалиётлар салмоғи ошиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби фонд бозорларида янги молиявий инструментларнинг, хусусан, деривативларнинг кенг қўлланилиши билан боғлиқ.