Ўзбекистонда амалга оширилган фавқулодда кенг кўламдаги ишлар ҳозирги замон жаҳон цивилизацияси билан муштарак эканлиги алоҳида қайд этилиши лозим. Ўзбекистонда миллий регионал ва умумпланетар мўлжаллар доирасида изчил ва тадрижий кечаётган ялпи ўзгаришларни ўз вақтида ўрганиш, амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни баҳолаш, таҳлил этиш, ҳамда илмий-назарий умулашмалар қилиш асносида бу жараёнларни мақсадли бошқариш Ўзбекистондаги янгиланишлар ривожи ўзига хос кечаётганлигини ифода этади.