Истиқболнинг дастлабки йиллари мустақилликни мустаҳкамлашга сарфланган бўлса, бу вазифа асосан адо этилгач, давлат ва жам ият курилиш ини эркинлаштириш сари одим ташланди. Навбатдаги янгиланиш — Ўзбекистонда икки палатали парламентни шакллантириш билан боғлиқ ислоҳотларнинг кун тартибига қўйилиши тасодиф эмас, заруратдир. Чунки Ўзбекистондаги парламент ислохотлари эркинлаштириш сиёсатининг мантиқий давоми ва демократик тараққиётнинг навбатдаги поғонасини ташкил этади.