Жаҳонда иқтисодий тараққиётнинг изчил ва барқарор омили сифатида кичик бизнес алоҳида ўрин тутади. «Кичик корхоналар ЯИМ ўсиши ҳамда аҳоли банд-лигининг муҳим манбаи бўлиб ҳисобланади. Жаҳонда ўрта ҳисобда кичик корхоналарга жами банд аҳолининг 50 фоиздан ортиқ қисми ҳамда ЯИМ умумий ҳажмининг 50-60 фоизи тўғри келади. ...Жаҳон иқтисодиётида кичик фирмалар, компания ва корхоналарнинг катта миқдори фаолият юритади, жумладан фақат Америка Қўшма Штатларининг ўзида кичик бизнес миллий маҳсулот қўшимча ўсишининг деярли ярмини ҳамда янги иш ўринлари ўсишининг учдан икки қисмини таъминлайди»1.