Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Яқин ўтмишда юз
берган глобал молиявий инқироз халқаро молия бозорларида
секьюритизациялашган воситаларга бўлган инвестицион талаб ҳажмининг
кескин қисқаришига сабаб бўлди. Аммо, сўнгги йилларда ривожланган
мамлакатлар иқтисодиёти ва молия тизимининг инқирозли жараёнлар
таъсиридан муваффақиятли ўтиши ўз навбатида, активларни
секьюритизациялашни такомиллаштириш доирасида янги турдаги
секьюритизациялаш воситалари эмиссиясининг йўлга қўйилиши мазкур амалиётни қайта фаоллашувига имконият яратди.