XX асрнинг охирларида жаҳонда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеалар энг аввало ҳалқларнинг маиший-этник тараққиётини, этносоциал муносабатларнинг моҳиятини янги давр нуқтаи назаридан ўрганишни тақозо этмоқда. Агар собиқ тоталитар тузум даврида, миллий, этносоциал муносабатлар фақат капиталистик давлатларда ва улар ўз таъсирини ўтказаётган Яқин Шарқ» Лотин Америкаси, Ольстер, Шри Ланка, Ливандада кескинлашмоқда, деб таъкидланган бўлса, ҳозир эса ушбу муносабатларнинг кескинлашуви нафакат полиэтник, шу билан бирга
моноэтник давлатларда ҳам содир бўлмоқда. Хатто илмий-техник ва маданий ривожланган Fap6 давлатларида ҳам этносоциал зиддиятлар ижтимоий ўзгаришлар ва сиёсий курашларда ўзини намоён этмоқда.