Жаҳон мамлакатларида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳоли бандлиги ва
иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Жумладан, “иқтисодий фаол
аҳолининг АҚШда 52 фоизи, Хитойда 83 фоизи, Германияда 57 фоизи ва
Японияда 72 фоизи кичик бизнесда банд бўлиб, АҚШда ялпи ички маҳсулот
(ЯИМ)нинг 56 фоизи, Хитойда 60 фоизи, Германияда 43 фоизи ва Японияда
67 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда”.