Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиѐтида кескин рақобат ва глобаллашув жараѐнлари кечаѐтган бир шароитда аҳолининг арзон ва сифатли уй-жойга эҳтиѐжларини самарали қондириш мақсадида ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Канада, Германия, Япония, Гонконг, Буюк Британия каби мамлакатларда саноат ҳудудларини уй-жой қурилиши майдони сифатида қайта режалаштириш ва ривожлантириш(redevelopment)дан кенг фойдаланилмоқда.