Ҳалқаро миқёсда бўлажак мутахассисларни инновацион тайёрлаш, замонавий таълимни амалга ошириш бўйича дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари томонидан олиб борилаётган
тадқиқотларда бўлажак педагогларнинг касбий маҳорати мезонлари, инновацион таълим муҳитини яратиш муаммолари, халқаро таълим стандартлари талабларининг жорий қилинишига алоҳида аҳамият
қаратилмокда. Мазкур тадқиқотларда ўқитувчиларнинг педагогик креативлиги таркибини замонавий ахборот ва педагогик технологияларни таълим жараёнида муваффақиятли қўллаш, мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторлар асосида
кенгайтиришга қаратилган илмий изланишлар муҳим ўрин тутади.