Бугунги шиддатли глобаллашув шароити жаҳон мамлакатлари ўртасида юз бераётган савдоиқтисодий муносабатларнинг замонавий тенденсиялари - халқаро меҳнат
тақсимоти ва ихтисослашув имкониятларидан самарали фойдаланиш
масалаларини чуқур тадкиқ этиш лозимлигини тақозо этмокда. Бу ўринда
миллий иқтисодиётлар олдида жаҳон ҳамжамиятига самарали интеграциялашувни чуқурлаштириш орқали ташқи иқтисодий сиёсатни доимий такомиллаштириб бориш вазифаси муҳим аҳамият касб этади.