Халқаро савдо орқали дунё мамлакатлари маълум бир товарлар ёки товарлар гуруҳини ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш орқали ундан муносиб ўринни эгаллашга ҳаракат қилади. Савдони ривожлантириш ва савдо йўлидаги келишмовчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ муаммолар, бугунги кунда дунё мамлакатлари олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.