Жаҳонда ҳудудий туризм фаолиятини ташкиллаштиришда технологик
инновацияларни татбиқ этиш, сиёсий хайрихоҳлик даражаси, мутахассислар
салоҳияти, тегишли инфратузилмани шакллантириш ҳамда турли
хизматларни сифатли йўлга қўйиш, минтақавий туризмнинг эко-
самарадорлигининг фазовий фарқланиши ва ҳаракатлантирувчи кучлари
бўйича тадқиқотлар, туризмни қонуний асосда ривожлантириш, унинг ялпи
ички маҳсулотдаги улушини ошириш ва ҳудудларда аҳолини янги иш
ўринлари билан таъминлашга бағишланган илмий тадқиқотларга алоҳида
эътибор қаратилмоқда.