Ушбу ўқув қўлланма кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ҳамда шу фан бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурлари асосида магистрантлар учун тайёрланган. Унда ҳозирги замон рақобат назариялари, Ўзбекистон иқтисодиётида рақобат муҳитини шакллантиришнинг стратегик мақсадлари ва жаҳон бозоридаги рақобат усулларидан фойдаланиш механизмлари ўз аксини топган.
Ўқув қўлланмада рақобатга оид турли назариялар, концепциялар, стратегиялар ва моделларни таҳлил ва синтез қилиниб, улардан зарур ғоялар келтириб чиқарилган.