Ўзбекистон тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш йўллари

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   20   7
Yukladi: Dilnoza Khashimova tomonidan Nov 12, 2024
Bo'lim: - Monografiya
Рузметов Ш.Б. 2009
1.Республикамиз тижорат банклари депозит базасининг етарли эмаслиги. Ўзбекистон Республикаси йирик тижорат банкларида трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар хажмидаги салмоғи 50 фоиздан юқоридир. Бу эса, уларнинг депозит базаси етарли эмаслигидан далолат беради. Чунки, тижорат банкининг депозит базаси етарли булиши учун трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 30 фоиздан ошмаслиги керак. 2.Республикамиз тижорат банкларида трансформация рискининг мавжудлиги ва унинг банкларнинг депозит базаси барқарорлигига нисбатан салбий таъсирининг мавжудлиги. 3. Республикамиз тижорат банклари томонидан муддатли ва жамғарма депозитларга нисбатан белгиланган фоиз ставкаларининг беқарорлиги. 2005-2008 йилларда республикамиз тижорат банкларининг жисмоний шахсларнинг муддатли ва жамғарма депозитлари, юридик шахсларнинг муддатли депозитлари ўртача йиллик фоиз ставкаси пасайиш тенденциясига эга бўлди.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar