Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида жаҳон автомобил бозорининг
ривожланиш муаммоларини ўрганиш жаҳон автомобиль бозорида
рақобатнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Кўпгина мамлакатларда
автомобилсозлик саноати импорт қилинадиган автомобилларга юқори
божхона тўловларини жорий этиш орқали ички бозорни ҳимоя қилиш бўйича
чора-тадбирлар билан таъминланади. Шу муносабат билан енгил
автомобилларни сотишда қўлланилувчи маркетинг воситаларини ҳар
томонлама таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.