Хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш
(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)
501
135
978-9943-7189-7-5
AL-FERGANUS LLC
2021
Замонавий иқтисодиётда хизматлар соҳасининг ўрни ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши билан ифодаланади. Хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳудудий ва ижтимоий ҳаракатчанлигини, янги хўжалик ҳудудларини ўзгартириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва моддий истеъмолини оширишни таъминлайди.

Монографияда қўйилган мақсадга эришиш учун хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти ривожланишининг жаҳон тенденциялари ва механизмлари тадқиқ қилинган бўлиб, шу жараёнларни тартибга солиш бўйича хориж тажрибасини умумлаштириш ва тизимлаштиришга имкон берди, шунингдек соҳа ривожланишига таъсир қилувчи муҳим стратегиялар ишлаб чиқилди; уларни ривожлантиришдаги муаммолар ва юзага келаётган чекланишлар ўрганилди; соҳадаги бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминловчи ташкилий-иқтисодий механизмлар асосланди.
Мазкур монография хизмат кўрсатиш корхоналар фаолиятини ривожлантиришни узоқ ва ўрта муддатли стратегияларини ишлаб чиқиш, режалаштиришни ва прогнозлаштиришни ҳисобга олган ҳолда устуворликларни ва истиқболдаги тараққиётни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Монография талабалар, илмий ходимлар, бизнеснинг иқтисодий қирралари билан қизиқувчилар учун тавсия этилган.