Жаҳонда мусулмон туристларнинг эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида
ҳалол ва исломий туризм хизматларини ташкил этиш ва исломий
тамойилларга мувофиқ келувчи зарурий инфратузилмаларини яратиш, туризм
бозорини иқтисодий ва эконометрик омиллар орқали баҳолаш, мазкур
тармоқда ҳам кластерлар сиёсатини амалга ошириш, исломий тамойилларга
асосан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни диверсификация қилиш учун
инвестициялар киритиш ва туризм соҳасини рақамлаштириш шароитида ушбу
маҳсулотларни онлайн сотиш ва сотиб олиш учун инновацион лойиҳаларини
қўллаб-қувватлаш каби йўналишлардаги илмий муаммоларни тадқиқ этишга
алоҳида эътибор берилмоқда.