Молиявий сиёсатнинг очиқлигини таъминлаш меъёрларини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда давлат ва хусусий сектор бошқарувини ажратишнинг аниқлигини таъминлаш, фискал сиёсат мақсадларига эришишни назорат қилиш, молиявий ахборот ва рискларни, ички ва ташқи назоратнинг ўзаро таъсирини аниқлаш, бюджет маблағларини таъминлашда ваколатли органларнинг аҳамиятини кучайтириш, аҳоли иштирокини кенгайтириш,
молиявий маълумотларнинг тушунарли ва аниқ шакллантирилиши, молиявий
маълумотларнинг очиқлиги таъминланишида реал вақт режимига амал
қилиниши ва амалга оширилиши бу борадаги тадқиқотларнинг муҳим
йўналишларидан ҳисобланади.