Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш кўп жиҳатдан инсонларга, ҳар бир фуқаро ва халқнинг меҳнат фаоллигига боглиқдир. Демак ,жамиятни демократлаштириш ва
янгилаш , мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш жараёнлари билан аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш , инсонларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ўзаро узвий боглиқдир. Шу сабабли, инсон омилининг мамлакатнинг барқарор ижтимоий -иқтисодий ривожланишни ва ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашдаги ролини ошириш ҳамда фаоллаштириш муаммоларини тадқиқ этиш илмий -амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади .