Жаҳонда молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил этиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадқиқотларда ҳаражатлар ҳисобини ташкил этиш ва аудитини ўтказиш услубиятини такомиллаштириш, биологик активларни ҳисобга олиш, биологик активлар ҳисоби ва аудитини ташкил этишни халқаро стандартлар талабларига мослаштириш, ҳаражатларни таснифлаш услубларини шакллантириш, таннарх ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни қўллаш юзасидан чуқур илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.