Жаҳонда туризм соҳасини, айниқса туризм соҳасини ривожлантириш салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, унинг ҳудуд иқтисодиётига қўшадиган хиссасини оширишга бағишланган кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга оид илмий тадқиқотларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг барқарор ривожланиш мақсадларида кўзда тутилган иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларда барқарор ривожланишни кўзда тутувчи 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган устувор вазифалардан ҳисобланган камбағалликни қисқартириш, муносиб меҳнат шароитлари ва иқтисодий ўсишни, соғлик ва фаровонликни таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда