Жаҳонда B2C бозорининг ривожланишида онлайн савдонинг юқори суръатларда ўсиб бориши кузатилаётган бўлсада, сабзавотлар бозорида 2021 йилда офлайн канал улуши 80% фоиздан ортиқни ташкил этди.2 Истеъмолчилар сабзавот маҳсулотларини харид қилишда маҳсулот сифатини жисмоний текширишлари мумкин бўлган офлайн тарқатиш каналларини афзал кўрмоқда. Дунё бўйлаб сабзавотлар тарқатиш каналлари ва логистика тизимларини самарали интеграциялашуви асосида мижозларга қиймат
яратишга қаратилган маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланилмоқда. Мазкур ҳолатлар сабзавотлар В2С бозорида мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегияларидан фойдаланишни тақозо қилмоқда.