Жаҳон мамлакатларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича «оммавий маркетинг», «паст харажатлар», «нарх бўйича устунлик» каби маркетинг стратегияларига асосланган илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Хозирги кунда халқаро амалиётда мева-сабзавот маҳсулотлари истеъмолининг кескин ошиб бориши натижасида экспортни ривожлантиришнинг «диверсификация», «интеграцион ўсиш», «нисбий устунликни ошириш», «коммуникация» сингари стратегияларини қўллаш асосида ташқи бозорларга чиқиш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш асосий илмий
тенденциялардан ҳисобланади.