Инновацион усуллар билан сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар билан рақобат, истеъмолчиларнинг индивидуал юқори сифатли
маҳсулотларга бўлган талабининг кескин ошиб бориши, глобал озиқ-овқат
таъминотини самарали бошқаришга бўлган талабнинг юқорилиги, озиқ-овқат
маҳсулотлари чакана савдоси томонидан бўлаётган босимга жавобан инновацион усуллар билан нархни пасайтириш каби муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини инвестициялаш, автоматлаштириш негизида рақамли технологияларни такомиллаштириш тизими ва механизмларини ишлаб чиқиш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.