Жаҳонда агросектор соҳасида маркетингни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини оширишнинг стратегик механизмини такомиллаштиришга қаратилган изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, агросектор корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этишда тизимли ѐндашиш масалалари, агросектор соҳасини инновацион маркетинг ѐндашувлари асосида такомиллаштириш, фан-техника ютуқларини амалиѐтга самарали жорий этиш орқали ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги суръатини,
агромаҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, соҳада замонавий ахборот коммуникация технологиялари тизимини кенг жорий этиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.