Жаҳонда улгуржи савдонинг маркетинг фаолиятида тақсимот жараёнини
ташкил этиш, улгуржи савдо корхоналарида стратегик маркетингни
ривожлантириш, улгуржи савдо ривожида логистик инфратузилмани
шакллантириш, харидорларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва
маркетинг стратегиясини такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли
изланишлар олиб борилган. Бугунги кунда улгуржи савдода логистик сервисни
ташкил этиш, харидорларга сотувдан кейинги сервис хизмати кўрсатиш ва
сервис стратегиясини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича
илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.