Мамлакатда аҳолининг ишчанлик фаоллиги ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари ва худудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш натижасида янги саноат корхоналарини қуриш , хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурини амалга ошириш ҳисобидан ҳар йили юз минглаб янги иш жойлари ташкил этилмоқда.