Жаҳонда инновацион иқтисодиёт шароитида саноат ишлаб чиқаришида
меҳнат самарадорлигини ошириш ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмини
такомиллаш-тириш борасидаги илмий изланишларга ало ҳида эътибор
қаратилмоқда. Амалга оширилаётган илмий изланишлар таркибида саноат
корхоналарида меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш,
меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг таъсир кўламини
аниқлаш, самарадорликни оширишнинг захира манбаларини кенгайтириш
ҳамда ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича комплекс
тадқиқотлар олиб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.