Ўзбекистонда енгил саноат иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланиб,
унинг бозорида ўзига хос маркетинг муҳити шаклланган. Республикада
тўқимачилик, ип йигириш, тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва ипакчилик
соҳаларида 10 мингга яқин йирик ва кичик корхоналар, шунингдек, 400 дан
ортиқ қўшма корхоналар самарали фаолият юритмоқда.