Коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши деярли барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда. 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти пасайди, карантин муддатларининг чузилиши туфайли ушбу прогнозлар глобал ишлаб чиқариш ҳажмларининг янада пасайиши тарафига ўзгармоқда.