Жаҳонда иқтисодий муносабатларнинг глобаллашуви ва хорижий инвестицияларга бўлган талабнинг ўсиб бориш шароитида акциядорлик жамиятларининг молиявий
ҳисоботларига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш, акциядорларнинг
манфаатларини ҳимоя қилиш, молиявий инқирозлар асоратларини юмшатиш
зарурати аудиторлик хизматларининг сифатини оширишни тақозо қилмоқда.