Ҳозирда етакчи халкаро молия институтлари, илмий тадқиқот марказлари ва ривожланган давлатларда солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш масалалари, хусусан, солиқлар воситасида иқтисодиётни самарали тартибга солиш, солиқнинг рағбатлантириш функциясидан оқилона фойдаланиш, инновацион ва инвестицион фаолиятни рағбатлантиришда солиқ имтиёзлари самарадорлигини ошириш, корхоналар инновацион- инвестицион фаоллигини оширишда солиқларнинг ролини кучайтириш, солиқ имтиёзлари фақатгина аник максадлар ва шартлар асосида тақдим этилиши, солиқ имтиёзларининг индивидуал хусусиятга эга бўлмаслиги, шунингдек, солиқ имтиёзлари натижаларини - мониторинг қилиш механизмининг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш юзасидан кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.