Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг чуқурлашуви, рақобат даражаси
ошиши ҳамда ишлаб чиқариш диверсификациясининг кучайиши таъсирида
ҳунармандчилик соҳасининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, жумладан,
аҳолининг халқ амалий санъати маҳсулотларига эҳтиёжларини қондириш,
аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, ўрта мулкдорлар
қатламини кенгайтириш, халқаро ва ички туризмни ривожлантириш, ёшларни
ижтимоий меҳнатга жалб этиш, халқ амалий санъатининг унутилган, ноёб
кўринишларини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.