Ҳозирда жаҳонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида замонавий техника ва технологиялар салмоғини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тармоқнинг асосий жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш, машина-трактор паркларининг талабга мувофиқ таркибий тузилмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида техникалардан самарали фойдаланишни моделлаштириш ҳамда иқтисодий-статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш, иқтисодий-статистик моделларини ишлаб чиқиш ва улар асосида ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги ҳажмини прогнозлаш бу борадаги илмий-тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан
ҳисобланади.