Ҳозирда жаҳонда ер-сув ресурслари чекланганлиги шароитида фермер
хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини барқарор ўсишини таъминлаш,
иқтисодий ресурслар салоҳиятидан тўла ва самарали фойдаланишга қаратилган
тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада саноат тармоқларига узлуксиз
хом-ашё етказиб бериш, қишлоқ хўжалигида бандликни оптималлаштириш
орқали ишчи кучларини бошқа тармоқларга жалб этиш, тармоқ ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш орқали аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини янада
юксалтириш, глобал ўзгаришлар шароитида фермер хўжаликлари иқтисодий
фаолиятини ривожланишда эконометрик моделларнинг янги авлодини яратиш
каби йўналишдаги тадқиқотлар устувор даражада бажарилмоқда.