Ҳозирда жаҳонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида замонавий
техника ва технологиялар салмоғини ошириш орқали маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмини ошириш, тармоқнинг асосий жараёнларига рақамли
технологияларни жорий этиш, машина-трактор паркларининг талабга
мувофиқ таркибий тузилмасини шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида техникаларидан
самарали фойдапанишни моделлаштириш ҳамда иқтисодий-статистик
баҳолаш усулларини такомиллаштириш, иқтисодий-статистик моделларини
ишлаб чиқиш ва улар асосида ишлаб чиқариш истиқболдаги ҳажмини
прогнозлаш бу борадаги илмий-тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.