Мамлакатимизда олиб борилган тадқиқотларда бренд бошқарувининг илмий-назарий масалалари аксарият ҳолларда моддий товарлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар мисолида таҳлил этилганлигини эътиборга олиб, мазкур ишда хизматлар соҳаси ва маънавий неъматлар яратувчи субъектларнинг бренд бошқаруви йўналишида тадқиқот ишларини амалга ошириш илмий-амалий аҳамиятга эга долзарб масала ҳисобланади.