Ҳозирги вақтда республикада кичик ва ўрта бизнес корхоналарини таш-
кид этиш ва уларнинг моддий-техника таъминоти ҳамда кредитлар ажратиш
йўналишлари бўйича мониторинг жорий этилган, улар ҳақвда маълумотлар
мунтазам умумлаштирилиб борилмокда. Аммо, кичик ва ўрта корхоналар
фаолияти самарадорлитани ӱрганиш ва уларнинг истиқболдаги ривожланиши-
ни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда математик модел-
лаштириш асосида тадқиқ қилиш йӱналишида илмий ишлар етарли эмас.