Глобаллашув жараёни, йирик агломерациялар, ўсиш нуқталари ва махсус иқтисодий зоналар кўринишидаги янги минтақавий марказларнинг шаклланиши инвестициялар, юқори малакали ишчи кучи ва истиқболли инфратузилма лойиҳаларини жалб қилишда рақобатни кучайишига олиб келмоқда. Йирик минтақавий марказлар ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 75 фоизи, экспортининг – 58, инвестицияларнинг 76 фоизи тўғри келмоқда . Бу ўз навбатида бошқа минтақалар ва мамлакатлар ҳам ўзининг рақобатдошлигини ошириш ҳамда рақобат устунликларини сақлаб қолишга қаратилган минтақавий сиёсат юритишга ундамоқда.