Жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқаришни янги техника ва технологиялар билан
таъминлаш, халқаро бозорда ўз ўрни, мавқеига эга бўлиши, рақобатбардош
ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун иқтисодиётга инвестициялар
жалб қилиш, улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотига кўра, «Жаҳон миқёсида ҳалқаро компанияларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2017 йилда 1,81 трлн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган 2016 йилга нисбатан 16 фоизга ошган»1. Бу эса ўз навбатида жаҳон бозорининг ўзгарувчанлиги ва номаълумлиги шароитида инвестиция қўйилмалари самарадорлигини баҳолаш усулларида таваккалчилик омилларининг ҳисобга олинишини,инвестициялашни тартибга солиш ҳамда ҳудудлар ва иқтисодий тармоқлар ўртасида тўғри тақсимланишини талаб этади.