Жаҳон миқёсида давлат молияси, минтақавий ривожланиш ва иқтисодиёт
тармоқлари тараққиѐти молиявий асослари барқарорлигига эришиш
мақсадида давлат сиѐсатининг ҳозирги замон талабларига
мослашувчанлигини таъминлашнинг диққат марказида – айнан молиявий
ҳавфсизликни таъминлаш масаласи ѐтганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Инфляцияни назорат қилиш мақсадида асосий ривожланган давлатларда
фоиз ставкалари кўтарилиш натижасида 30 дан ортиқ давлат қарз инқирозига
дуч келди, фоиз ставкалари ўсиши уй-жой нархларини туширди.