Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш истиқболлари

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   17   8
Yukladi: Dilnoza Khashimova tomonidan Nov 11, 2024
Bo'lim: - Monografiya
Султанов М.А. 2019
Дунё молия бозорида институционал инвесторлар ўртасида жиддий рақобат кузатилаётганига қарамай, инвестиция фондларининг инвесторлар пул маблағларини жалб қилишдаги салоҳияти ошиб бормоқда. 2018 йил бошига келиб, «дунё бўйича инвестиция фондларининг соф активлари қиймати деярли 49,3 трлн. долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 22,1 фоизга ошган. Улар таркибида қимматли қоғозлар бозорининг англо-саксон моделига хос АҚШда 17,4 фоиз, Европа (герман)га хос модели мамлакатларидан Германияда 22,1 фоиз, гибрид моделига мансуб давлатлардан Хитойда 37,6 фоиз ва Россияда 52,4 фоизга ошган» 1. Жаҳон мамлакатлари бўйича инвестиция фондлари соф активлар қиймати ошишининг нотекислигига қарамай, бу масала юзасидан муҳим икки қонуният кузатилади: биринчидан, мамлакат қанчалик бой ва унинг ривожланиш даражаси нечоғли юқори ва ўсиш суръатлари барқарор бўлса, унда инвестиция фондлари ривожланиши учун зарур имкониятлар мавжуд; иккинчидан, инвестиция фондлари ривожланишига оид тарихий тажриба қанчалик катта бўлмасин, давлат томонидан яратилаётган шароит ва дастаклар юксалишнинг белгиловчи омили сифатида изоҳланади.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar