Давлат мақсадли жамғармалар шаклини кўпайтириш, солиқ тўловчилар учун уларнинг шаффофлиги таъминланлаш, давлат мақсадли жамғармаларга маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этиш ҳамда ушбу жамғармалар даромад ва харажатларининг барқарорлигини таъминлаш каби масалалар долзарблигини сақлаб қолмоқда. Буларнинг барчаси давлат мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш қаратилган илмий тадқиқотлар олиб боришни тақазо қилади.