Ривожланаётган давлатларда мақсадли жамғармаларни бошқариш,
молиявий ва инвестицион операцияларининг самарадорлигига қаратилган
илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Мазкур илмий тадқиқот ишларида
мақсадли жамғармалар молиявий ресурсларининг самарадорлиги, кутилаётган
рискларни баҳолаш ва бошқариш каби масалалар эмпирик таҳлиллар орқали
очиб берилган.