Етакчи мамлакатларда бюджет сиёсатининг устувор йўналиши сифатида
бюджет харажатларининг оптималлаштирилиши, манзиллилиги ва натижага
эришилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, бюджет риски
категорияси, Ўзбекистон шароитида қўлланилмаган бўлсада, кўплаб давлатлар
бюджет сиёсатининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Бюджет харажатларининг
манзиллилигини таъминлаш орқали натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
амалиётини жорий этишга эришиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада,
ўрта муддатли бюджетлаштириш омили асосий усуллардан бири эканлиги
кўплаб давлатлар тажрибасидан маълум бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан,
бюджет сиёсатини янги тенденцияларни инобатга олган ҳолда
модернизациялаштириш масаласи долзарблик касб этмоқда.