Жаҳонда иқтисодиётнинг таркибий-технологик ва касблар классификациясидаги кескин ўзгаришлар шароитида аҳоли турмуш даражасини оширишга бағишланган илмий тадқиқотларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада, ўртача умр кўриш давомийлигини оширишда сифатли соғлиқни сақлаш тизимини ташкил қилиш, жиноятчиликни камайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш, бандлик ва барқарор даромад сингари йўналишлар бўйича кўрсаткичларни статистик таҳлил усулларини такомиллаштириш, уларга таъсир этувчи омилларни статистик параметрлар орқали баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш борасидаги тадқиқотлар шулар жумласидандир.