Жаҳон амалиётида АКТ соҳасида дунёнинг йирик илмий тадқиқот институтлари (ITU, Gartner Research, IICD, ЖБ infoDev дастури, UNESCAP) томонидан рақамли иқтисодиётнинг шаклланиб бориш жараёнлари, иқтисодий тараққиёт ва АКТ истеъмол индекси, билимлар ва инновациялар таъси-рини ўлчаш, АМХнинг самардорлиги йўналишларида илмий тадқиқот ишла-ри амалга оширилмоқда. Мамлактимизда эса АКТга қилинадиган инвес-тициялар самарадорлиги, электрон ҳукумат, электрон тижорат, ахборотлашган жамият, АМХнинг инновацион турларини яратиш, унинг иқтисодиётга таъсири каби йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу жиҳатдан мамлакатимизда ахборот маҳсулотлари ва хизматлари бизнесини ривожлантиришнинг услубий жиҳатларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.